DataLife Engine / Вилоятдаги умумтаълим мактабларига "Бир мактабга бир мутахассис" тамойили асосида мутахассислар бириктирилди

Вилоятдаги умумтаълим мактабларига "Бир мактабга бир мутахассис" тамойили асосида мутахассислар бириктирилди

   Вилоятда  "Обод қишлоқ"," "Обод маҳалла" ҳамда инвестиция дастурларига киритилган барча мактабларга вилоят халқ таълими бошқармаси, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мутахассислари ҳамда маҳалла фаоллари  "Бир мактабга бир мутахассис" тамойили асосида бириктирилди.
 


   Мактабларда жамоатчилик асосида маҳалла фаоллари ва ота-оналардан иборат назорат ишчи гуруҳлари тузилди.




   Мутахассислар умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига ҳамда куз- қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан қилинган ишлар кўлами бўйича кунлик ҳисоботни юритадилар ва махсус ташкил этилган телеграм гуруҳи орқали юқори ташкилотларга тақдим этадилар.




   Мутахассислар томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳар уч кунда таҳлил қилиниб, аниқланган муаммолар алоҳида назоратга олинади ва бартараф қилиш чоралари кўрилади.

   Хоразм  вилояти  ҳокимлиги  матбуот  хизмати
15-07-2021, 16:41
Вернуться назад