DataLife Engine / Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботи

Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботи

   
   Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тажиев  вилоятимизда бўлиб,  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан яқинда имзоланган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун,  “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш борасида тарғибот ишларини ташкил этиш юзасидан маҳаллий кенгашлар депутатлари билан учрашув ўтказди. 


   Тадбирда шунингдек, Сенат таркибида янги ташкил этилган  Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг вазифалари ҳақида ҳам тушунтириш берилди.
  


  Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


13-07-2021, 10:19
Вернуться назад