”Обод маҳалла” дастури ижроси ўрганилди
Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот туманларида “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Тупроққалъа туманининг “Нукус” маҳалласи, “Саримой” қишлоғи, Ҳазорасп туманининг “Оқмайдон”, ”Алоқаликўл”, Боғот туманининг “Қумобод”,”Обод” маҳаллалари ҳудудида аҳоли турар жойлари ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси тармоқларини янгилаш, автомобиль йўлларига асфальт ётқизиш ва пиёдалар йўлакчалари барпо этиш, томорқа маданиятини шакллантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар қандай бажарилаётганини кўздан кечирдилар.
Бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12-07-2021, 11:05
Вернуться назад