DataLife Engine / Вилоят ҳокими Фарход Эрманов россиялик инвесторларни қабул қилди

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов россиялик инвесторларни қабул қилди

 Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Россиянинг “Исаев машинасозлик заводи” МЧЖ бош директори  Рамзан Исаев бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.


   Маълумот учун, мазкур завод  Ростов вилоятида 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан пўлат трубалар ва метал конструкциялар ишлаб чиқаради. Мамлакатимизда табиий газ  тармоқларини янгилаш лойиҳаларида бундай маҳсулотларга талаб  жуда катта.



   Мулоқот чоғида юртимизда хорижий сармоядорлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар тўғрисида батафсил маълумот берилди, вилоятда пўлат трубаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.



   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
6-07-2021, 12:18
Вернуться назад