Гурлан тумани Гулистон қишлоғидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг немис ва инглиз тили ўқитувчиси Огулнур Атаева Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов мукофотни ўз эгасига тантанали равишда топширди.
Огулнур Атаева Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими - 2021" Халқаро танловида 14 та мамлакат ичида чет тиллар йўналишида биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, олтин медаль билан тақдирланди ва Миср давлатида бўлиб ўтган адабий анжуманда иштирок этиб, "Адабиёт лауреати" мукофоти соҳибаси бўлди.
Бу унинг биринчи ютуғи эмас. Шу пайтга қадар ёш олима фаннинг қиёсий тилшунослик йўналишида илмий изланишлар олиб бориб Халқаро “Уздик Ақин” медали соҳибаси, Республика ва халқаро миқёсда ўтказилган турли илмий конференция, танлов ва мусобақаларда мунтазам иштирок этиб, совринли ўринларга сазовор бўлган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати