Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Япониянинг “Terao Litech Co.Ltd” компанияси раиси Шинобу Терао бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.
Маълумот учун,мазкур компания 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, қуёш электростанциялари, магистрал газопроводлар, маиший ва саноат оқава сувларини қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Компания оқава сувларни қайта ишловчи 4 та қурилмани Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида олиб келган бўлиб, уларнинг 2 тасини Хоразм вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларига ўрнатиш мўлжалланган. Ушбу қурилмаларнинг кафолат муддати 50 йил бўлиб, қайта ишланган оқава сувлардан қишлоқ хўжалигида, хусусан балиқчилик тармоғида фойдаланиш мумкин.
Мулоқот чоғида локал канализация тармоқларини барпо этиш, оқава сувларни қайта ишловчи қурилмалардан инфратузилма объектлари, аҳоли турар жойларида кенг фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати