DataLife Engine / Жамоатчилик эшитуви

Жамоатчилик эшитуви

   
 
   Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг Боғот туманидаги ижроси юзасидан “Жамоатчилик эшитуви” ўтказилди. Унда  Боғот тумани ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалар вакиллари иштирок этдилар.
   Боғот туманида  оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар,  камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилиши ва унинг ижроси тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари С.Қурбонов , хусусий шериклик асосида ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳаларни маҳаллий Кенгашлар ва жамаотчилик муҳокамасидан ўтказилиши, “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари”ни ташкил этилиши  тўғрисида Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи в.в.б Н.Ф.Қаландаров, ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман  аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари Р.Бекчановнинг ахбороти эшитилди.
Жамоатчилик эшитуви жонли тарзда ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борилди ҳамда тадбир якуни бўйича Кенгаш томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб масъулларга ўрганишлар натижасида юзага келган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
7-06-2021, 17:13
Вернуться назад