DataLife Engine / Жамоатчилик эшитуви

Жамоатчилик эшитуви


   Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг Урганч шаҳридаги ижроси юзасидан “Жамоатчилик эшитуви” ўтказилди. Унда  Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалар вакиллари иштирок этдилар.
   Урганч шаҳрида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар,  камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилиши ва унинг ижроси тўғрисида шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи У.Яқубов, Урганч шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ошириш, технопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудий кластер ва махсус логистика марказларининг ташкил этилиши билан боғлиқ ишларнинг бориши тўғрисида шаҳар ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи  М.М.Таджибаев,  ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари У.К.Саидниязов ахборотлари эшитилди.
   Шунингдек, ахборот берувчилар томонидан дастурларни амалга оширилиши жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳам қайд қилиб ўтилди.
   Жамоатчилик эшитуви жонли тарзда ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борилди ҳамда тадбир якуни бўйича Кенгаш томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб масъулларга ўрганишлар натижасида юзага келган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
7-05-2021, 17:03
Вернуться назад