Айни вақтда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ва Шовот туман Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб бормоқда.
Сессия кун тартибига ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш натижалари ҳамда ҳудудларда ижтимоий соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар борасида Шовот туманида олиб борилаётган ишларни ўрганиш тўғрисидаги масала киритилди.
Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаевнинг ҳисоботи эшитилди. Муҳокама этилаётган масала бўйича музокаралар давом этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати