DataLife Engine / 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

   Бугун сана муносабати Урганч шаҳрида  байрам  тадбири бўлиб ўтди. Унда  журналистлар, блогерлар, матбаачилар, матбуот котиблари, оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган  муҳандис-техник ходимлар иштирок этдилар.
   


   Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб, йиғилганларни касб байрами билан самимий табриклади.




   Демократик қадриятлар, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш,  барча соҳаларда амалга оширилаётган  ислоҳотлар жараёнларини кенг ёритиш,  халқимизга холис ва ҳаққоний ахборот етказиш борасидаги муносиб хизматлари учун  соҳанинг бир гуруҳ фидойи  ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.
   






   Таниқли санъат усталари томонидан ижро этилган  куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


27-06-2021, 16:54
Вернуться назад