Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги 30-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.
Сессия кун тартибида ёшлар билан ишлаш бўйича беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган тадбирлар ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган “йўл харитаси”, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастурларининг ижроси, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига риоя қилиниши бўйича назорат тадбирларини ташкил этиш, мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасининг 2021 йил 5 ойлик фаолияти якунлари тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди. Хоразм вилоятида сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш ва туманларда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, 2021 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар ҳам сессия кун тартибидан ўрин олди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев, вилоят прокурорининг ўринбосари Ғайрат Абдуллаев, мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи Мухаммадали Бабатаев, Чап қирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Одилбек Тоиров, вилоят деҳқон,фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Қаҳрамон Ражабовнинг ҳисоботи эшитилди.
Депутатлар томонидан қизғин фикр алмашувлардан кейин, муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати