DataLife Engine / ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун медиа-тур ташкил этилди.

ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун медиа-тур ташкил этилди.

    Бугун  Ҳазорасп туманида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, “Обод маҳалла” дастури асосида  амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида медиа-тур ташкил қилинди.



    Тадбир давомида журналист ва блогерлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг матбуот котиблари тумандаги “Оқ майдон”, “Шовот”, “Шодуҳуррам” ва “Саноат” маҳаллаларида бўлиб,  амалга  оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маҳалланинг “ўсиш нуқталари”  орқали аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш борасидаги тажрибалар билан танишдилар. Тадбиркорлар, маҳалла фаоллари билан мулоқот жараёнлари маҳаллий блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри ёритиб борилди.





   Тадбир доирасида туман ҳокимлиги биносида сектор раҳбарлари билан матбуот анжумани ташкил қилиниб ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Шунингдек,  Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати байрам дастурхони ёзилиб, соҳа ҳодимлари меҳнатлари эътироф этилди.







   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот  хизмати


25-06-2021, 19:44
Вернуться назад