DataLife Engine / Янги савдо маркази иш бошлади

Янги савдо маркази иш бошлади

   Бугун Урганч шаҳрида вилоятимиз аҳолисига намунали хизмат кўрсатувчи яна бир замонавий савдо маскани  иш бошлади.  Республикамиз бўйлаб 32 та филиалига эга ”Ишонч” дўконлар тармоғи  навбатдаги савдо марказини Урганч шаҳрида ташкил этди.



   Таъкидлаш керак, мазкур  компанияда бугунги кунда 2,5 минг нафардан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатяпти, 200 дан зиёд савдо ҳамкорларига эга, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 31 та сервис марказлари ишлаб турибди.
   


   Урганч шаҳридаги филиал ишга туширилиши билан 80 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди. Ушбу дўконда  7000 турдан ортиқ маҳсулотлар савдога қўйилиши халқимизнинг маиший техника ва бошқа уй-рўзғор буюмларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондиришда муҳим аҳамият касб этади.




   Компания йил якунигача вилоятимизда шундай дўконлардан яна 3-4 тасини ташкил қилиш ниятида. 

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25-06-2021, 18:36
Вернуться назад