Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Али Асад Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мулоқот чоғида тарихан таркиб топган маданий-маърифий ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг бугунги аҳволи, жумладан қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Покистонлик ва хоразмлик ишбилармонларнинг амалий мулоқотини йўлга қўйиш, сармоя киритиш, инновацияларни тадбиқ этиш, экспорт ҳамда импорт операцияларини кенгайтириш хусусида сўз борди.
Элчи жаноблари Покистонда Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва жасоратини ўрганиш борасидаги илмий-тадқиқотлар, буюк саркарда хотирасига чуқур эҳтиром рамзи сифатида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида сўзлаб берди. Саид Али Асад Ғилонийнинг вилоятимиз бўйлаб сафари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати