Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Озарбайжоннинг “A-SERA GROUP” компанияси вакилларини қабул қилди. Маълумки, ушбу компания қурилиш, замонавий иссиқхона мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуриш, чорвачилик каби соҳаларда бой тажрибага эга. Мулоқот чоғида вилоятимизда хорижий инвесторларга яратилган шароитлар, қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳаларини инновацион ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати