DataLife Engine / Тупроққалъада гулқоғоз ишлаб чиқариш ҳажми яна ортади

Тупроққалъада гулқоғоз ишлаб чиқариш ҳажми яна ортади

   Тупроққалъа туманида  ўтган йил   “New Best Style” МЧЖ томонидан   гулқоғозлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг 1-босқичи муваффақиятли амалга оширилган эди.   Бугун бизнес режа бўйича лойиҳанинг 2-босқичи доирасидаги қурилиш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, янги йўналиш ишга тушиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



   Вилоят ҳокими Фарход Эрманов корхона иш фаолияти, янги иш ўринлари яратиш, экспорт имкониятлари билан танишди. Корхонанинг 2-навбати қурилиши учун 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, йилига  бир миллион рулон, яъни 126 миллиард сўмлик гулқоғоз ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Шунингдек, йилига 3,6 миллион долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинади.





   Корхонанинг 1-навбати ишга тушгач 80 та  иш ўрни яратилган бўлса, 2-навбати иш бошлаши билан тупроққалъалик ёшлар учун яна 70 та янги иш ўринлари очилди. 


      Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

17-06-2021, 15:41
Вернуться назад