DataLife Engine / Вилоят ҳокими Ф.Эрманов қозоғистонлик инвесторларни қабул қилди

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов қозоғистонлик инвесторларни қабул қилди

   
   Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов қозоғистонлик инвесторларни қабул қилди. ”Астана дипломатик клуби” жамоат бирлашмаси ташаббуси билан  вилоятимизга  ташриф буюрган тадбиркорлар ҳудудда чорвачиликни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
 



   Қозоғистондаги чорвачилик хўжаликлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган вилоятимиздаги ”Замин” фермер хўжалиги эришаётган натижалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, зотдор қорамолларни олиб келиш, гўшт етиштириш йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
16-06-2021, 12:21
Вернуться назад