Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида ўтказилган “Ёшлар овози» фестивалининг мамлакат босқичида вилоятимиз вакиллари ҳам фаол иштирок этиб фахрли ўринларни эгалладилар.
Фестивалнинг 16-30 ёш тоифасида опера йўналиши бўйича Аминзода Жуманиёзов, анъанавий ижрочилик йўналишида Ботиржон Раҳмонов 1-ўринни эгаллаб, уларнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирландилар.
5-15 ёш тоифасида опера йўналиши бўйича Умрбек Йўлдошев ва анъанавий ижрочилик йўналишида Маҳлиё Норбоева 2-ўринни эгаллаб, 25 миллион сўмдан пул мукофотига эга бўлдилар.
Фестиваль ғолибларини эришган ютуқлари билан самимий қутлаймиз!
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати