Жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Урганч шаҳрида “Регби-7” бўйича U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бугун мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Саидов сўзга чиқиб, чемпионат иштирокчиларига омад тилади.
Маълумот учун, регби бўйича вилоятимиз U-18 аёллар жамоаси жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон чемпиони бўлиб, 11 нафар регбичи қизлар мамлакатимиз терма жамоасига қабул қилинган. Улар жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида ҳамда ноябрь ойида Хитойнинг Шантау шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказиладиган III Осиё ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Вилоятимизнинг U-20 ўғил болалар жамоаси эса жорий йилнинг апрель ойида “Регби-7” бўйича мамлакат чемпионатида 3-ўринни қўлга киритиб, жамоанинг 5 нафар спортчиси олий таълим муассасига имтиёзли равишда грант асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати