Хабарингиз бор, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб 21 май куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан старт олган “Мўйноққа мадад” экологик веломарафони вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди мажмуасида ўтказилган тадбирда хайрия веломарафони учун 200 миллион сўмлик сертификатни тантанали равишда топширди ва эковеломарафон иштирокчиларига оқ йўл тилади.
Веломарафон Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ундан тушган маблағлар Мўйноқ туманидаги “Алиовул” овулини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати