Урганч давлат университетининг техника факультети стажёр-ўқитувчиси Ҳумоюн Бекчонов AR технологияларга асосланган 4D моделлаштирилган китоб яратди. Ушбу китоб мамлакатимиз таълим тизимида янгилик бўлиб, талабаларга нафақат назарий билим бериш, балки кўп ўлчамли моделлар асосида амалий машғулотлар олиб боришга мўлжалланган.
Китоб қурилиш материаллари фанига оид бўлиб, муаллиф уни яратишда ушбу фан бўйича сўнгги йилларда олиб борилган илмий-тадқиқот ишларига асосланган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати