Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиши куни муносабати билан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги истироҳат боғлари, хиёбонларда карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда болалар иштирокида концертлар, спорт ўйинлари, маданий дастурлар ўтказилмоқда.
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хивадаги Болалар шаҳарчасида бўлиб, бу ерда тарбияланаётган болажонларни байрам билан табриклади ва совғалар топширди.
Шунингдек, Урганч давлат университети, Хива шаҳар ҳокимлиги, Миллий гвардия томонидан келтирилган байрам совғалари мурғак қалб эгаларига бир олам қувонч бағишлади.
Вилоят прокурори ташаббуси билан Болалар шаҳарчасининг 72 нафар тарбияланувчилари учун келгуси ҳафтада Тошкент шаҳрига бепул саёҳат ташкил этилди.
Меҳмонлар болажонлар билан уларнинг орзу-мақсадлари ҳақида дилдан суҳбатлашдилар, ўқувчилар томонидан тайёрланган байрам дастурини биргаликда томоша қилдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати