DataLife Engine / РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

    Ижтимоий  тармоқларда жойлаштирилган  “Хонқа ун заводи. Ун нархи ошишини сабаби” сарлавҳали чиқиш бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

    “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан  ўта муҳим ва тоифаланган объектлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 11 январда тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ ҳудудига кириб-чиқишни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома”га асосан объект ҳудудига тегишли рухсатномасиз фото, видео ёзиш қурилмаларини олиб кириш таъқиқланган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги № 01-03/1-638 йиғилиш баёнига асосан “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги донни қайта ишлаш корхоналари, жумладан “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий ун маҳсулоти  барча тоифадаги истеъмолчиларга   тўғридан-тўғри шартомалар асосида, Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасида  2020 йил 6 апрелдан 10 апрелгача бўлиб ўтган биржа савдолари натижасида шаклланган нархларда (1 кг олий навли ун -3619 сўм, 1-навли ун -2485 сўм, 2- навли ун -2550 сўм) сотилади.  

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 июндаги 378-сонли қарорига асосан  короновирус пандемияси даврида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналари томонидан қолипли нон ишлаб чиқаришга йўналтирилган 1-навли унга Республика бюджетидан  компенсация берилиши эвазига қолипли нон ишлаб чиқарувчилар учун бир килограмм уннинг баҳоси 2255 сўм қилиб белгиланган. 

    “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ да  буғдой хом-ашёсини қайта ишлаш натижасида чиққан оралиқ маҳсулот - кепакни тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилмаганлиги сабабли, кепак маҳсулоти қўшимча хом-ашёлар ва махсус аралашмалар билан қайта ишланиб омухта ем маҳсулотига айлантирилади ва  эркин биржа савдолари орқали  фермер хўжаликлари, тадбиркорлар ҳамда  бошқа ташкилотларга сотилади. 

    “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ балансидаги бўлган, коронавирус пандемиясидан олдин сотиб олинган 90 555 BBA  давлат рақамли “Малибу” русумли хизмат автомобилидан  “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналарда ишлаб чиқариш тури ва ҳажмини ошириш учун Туркия, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатлардан келаётган  инвесторларга транспорт хизмати кўрсатиш учун фойдаланилади.

    Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
31-05-2021, 18:37
Вернуться назад