DataLife Engine / Урганч шаҳрида Япония билан ҳамкорликда IT ўқув курслари ташкил қилинади

Урганч шаҳрида Япония билан ҳамкорликда IT ўқув курслари ташкил қилинади

Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Япониянинг  ахборот технологиялари йўналишида мутахассислар тайёрловчи “Gakko Plus” компанияси вакили жаноб Жуничи Сугимотони қабул қилди. 

Мазкур компания мамлакатимизнинг 17 та шаҳар ва туманларида  IT технологиялар бўйича ўқув курслари ташкил этиш юзасидан келишувлар имзолаган. Мулоқот чоғида шундай ўқув курсларини Урганч шаҳрида ҳам  йўлга қўйиш бўйича таклифларини билдирдилар.


Лойиҳага кўра таълим жараёни  видеодарслар намойиши орқали  онлайн тарзда олиб борилади ва ўқув курслари битирувчиларини Япония компанияларида иш билан таъминлашга кўмаклашилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
31-05-2021, 14:32
Вернуться назад