DataLife Engine / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА

Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Ф.Эрманов бошқариб борди.


Сессия кун тартибига вилоятга хорижий сармояларни  жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш,  экспорт салоҳиятини юксалтириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастурлари, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этиш, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижроси, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш каби масалалар киритилди.




Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Туляганов, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи И.Қазақов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Назаров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи И.Ҳажиев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи И.Яқубова, вилоят молия бошқармаси бошлиғи М. Искандаровларнинг ҳисоботлари  тингланди.







Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан кенг муҳокама қилиниб, таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди ва тегишли қарорлар  қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
26-05-2021, 16:04
Вернуться назад