DataLife Engine / “Гурлан” сиҳатгоҳи иш бошлади

“Гурлан” сиҳатгоҳи иш бошлади

Вилоятимизда  тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва мароқли дам олишини ташкил қилиш борасида  бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Гурланлик тадбиркор Алишер Давлетов ташаббуси билан   тумандаги эски сиҳатгоҳ биносини реконструкция қилиш учун 10 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилиб, замонавий дам олиш ва даволаниш муассасаси барпо этилди.  Сиҳатгоҳ 193 ўринга мўлжалланган бўлиб, 30 дан ортиқ турдаги даволаш муолажалари олиб борилади.


Бугун янги муассасанинг иш бошлаши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб  ўтди. Унда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этиб, сиҳатгоҳда  дам олувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.


Хоразм  вилояти   ҳокимлиги   матбуот   хизмати

26-05-2021, 15:37
Вернуться назад