


Маълумки, “Road Star Co Ltd” компанияси Жанубий Кореяда бир қатор йирик қурилиш лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Компания Хива шаҳрида Корея технологияси асосида кўп қаватли уй-жойлар, болалар ўйингоҳи, мактаб, меҳмонхона, ресторан ва савдо дўконлари қуриш мақсадида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри инвестиция киритиш ташаббусини илгари сурмоқда. Мулоқот чоғида ушбу лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати