DataLife Engine / Латвиянинг "KOLLOSS" компанияси вакиллари Хоразмда

Латвиянинг "KOLLOSS" компанияси вакиллари Хоразмда

Латвиянинг "KOLLOSS" компанияси бош директори Павел Зимников бошчилигидаги делегация аъзолари вилоятимизда бўлиб, чорвачилик фермаларида Европадан келтирилган наслдор қорамолларни парваришлаш, чорва озуқаси рационини шакллантириш, ветеринария лабораториялари фаолияти билан танишдилар.


Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов делегация аъзоларини қабул қилди. Мулоқот чоғида  Хоразм шароитида Европанинг зотли қорамолларини кўпайтириш, чорвачилик хўжаликларини юқори самарадорликка эга ветеринария препаратлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоятда  ветеринария бўйича мутахассислар тайёрлайдиган қўшма факультет ташкил қилиш, соҳа ходимлари учун семинар-тренинглар уюштириш юзасидан  ҳам таклифлар билдирилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
21-05-2021, 19:47
Вернуться назад