DataLife Engine / "Юксалиш” умуммиллий ҳаракати республикамиз бўйлаб журналист ва блогерлар малакасини оширишга кўмаклашишда давом этади

"Юксалиш” умуммиллий ҳаракати республикамиз бўйлаб журналист ва блогерлар малакасини оширишга кўмаклашишда давом этади

"Юксалиш” умуммиллий ҳаракати республикамиз бўйлаб журналист ва блогерлар малакасини оширишга кўмаклашишда давом этади. Навбатдаги — иккинчи медиа мактабнинг “Қизиқарли мультимедиа маҳсулотини яратиш ва уни ижтимоий тармоқларда оммалаштириш” мавзусидаги тренинглари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларида фаолият юритувчи журналист ва блогерлар иштирок этмоқда.


19—21 май кунлари давомида Замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг тренерлари томонидан мультимедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда аудитория учун қизиқарли контент яратиш, SMM-фаолият ва унинг базавий тушунчалари, визуализация воситалари, ижтимоий тармоқларда саҳифа юритиш, инфографикалар яратиш ва бошқа мавзуларда ҳам ўқув, ҳам амалий машғулотлар ўтилиши режалаштирилган.



Медиа мактаб “Юксалиш” умумиллий ҳаракати томонидан Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси кўмагида ташкил этилмоқда.
20-05-2021, 18:11
Вернуться назад