Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда хотин-қизлар масалалари бўйича масъул лавозимда ишловчи аёл кадрлар учун Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича онлайн тренинг ташкил этилди. Мазкур онлайн тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларидан ижтимоий-сиёсий соҳада фаол аёллар иштирок этди.
Тадбирда Малазиялик тренер мутахассис ва иштирокчилар томонидан гендер тенглиги масалалари, оилавий зўравонликка барҳам бериш ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топиш масалалари муҳокама этилди.
Тренингда Хоразм вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Курбанбаева, Сенаторлар Ф.Садуллаева, Г.Дурдиева, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органда фаолият юритиб келаётган аёл ходимлар ва ННТ раҳбар аёллари иштирок этдилар.
Онлайн тренинг яна 2 кун давом этади.