DataLife Engine / Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Жанубий Корея давлати ишбилармонларини қабул қилди

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Жанубий Корея давлати ишбилармонларини қабул қилди

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов  Жанубий Кореянинг “KCOOPSAGRO”  компаниясининг Ўзбекистондаги филиали директори Хух Жун Хван бошчилигидаги мутахассисларни  қабул қилди. Мазкур компания филиали  мамлакатимизда 2018 йилдан буён фаолият кўрсатиб, фермер хўжаликларига smart-farm тизимидаги инновацион иссиқхоналар ва қишлоқ хўжалиги, асосан полиз экинларининг уруғларни етказиб бермоқда.

Вилоят ҳокими ўзаро мулоқот чоғида етти иқлимга донғи кетган, тилими тилни ёрадиган  Хоразм қовунлари  ҳақида, бугунги кунда вилоятда қовунчиликни илмий асосда ривожлантириш ва  экспортни йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган  ишлар ҳақида гапириб берди.


Кореялик мутахасссислар қиш фаслида ҳам қовун  экспортини таъминлашга хизмат қилувчи,  иситиш тизимларидан фойдаланилмайдиган инновацион   иссиқхоналар лойиҳасини тақдим этдилар. Жанубий Кореядан келтирилган қовун уруғларини вилоятда ана шундай  иссиқхоналарда тажриба тариқасида экиб кўриш, иссиқхона конструкцияларини маҳаллий материаллардан тайёрлаш, кореялик мутахассисларни ишга таклиф қилиш  масалалари бўйича келишиб олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
19-05-2021, 23:52
Вернуться назад