DataLife Engine / “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди

Бугун  Хоразм  вилояти Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида бир гуруҳ нуронийларни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ҳамда бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламайдиган, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланади.
 
— Ҳар бир инсон  нимагаки эришса, фақат ўзининг қилган ҳалол  меҳнатлари ортидан эришади, — дейди Ўзбекистон Қаҳрамони, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси Анор Махмудова. — Давлатимиз раҳбари томонидан кекса авлод вакиллари, нуроний отахону онахонларга доимо ҳурмат ва эътибор кўрсатиб келинмоқда. Бундан кўнглимиз тоғдек кўтарилиб,юртимизда мана шундай бахтга муяссар бўлаётганимиздан беҳад мамнунмиз.


Жорий йилда вилоятимиз бўйича жами 30 нафар кекса авлод вакили ушбу юксак нишонга муносиб деб топилди. Тантанали маросимда I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


18-05-2021, 20:08
Вернуться назад