DataLife Engine / ОЧИҚ МУЛОҚОТ

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманида  вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари С.Салаев  иштирокида  “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижроси доирасида вилоятда 2022 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар"   мавзусида очиқ мулоқот  ўтказилди.

Учрашувда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб ва тадбиркорликка ўқитиш,  уларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича амалга оширилган ишлар ва олдимизда турган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб,   вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди. Уларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш бўйича  йўналиш ва тавсиялар берилди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


17-06-2022, 17:30
Вернуться назад