Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган Янгибозор тумани Бўзқалъа қишлоғидаги Хоразм давлат ўрмон хўжалигига қарашли 80 гектар ер майдони ижарага берилмаётгани тўғрисидаги мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
Хоразм давлат ўрмон хўжалиги томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси номига 12.04.2021 йилда 175-сонли хат киритилган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сонли ҳамда 2021 йил 3 февралдаги 50-сонли қарорларига асосан Хоразм давлат ўрмон хўжалиги бўлимларида экотуризмни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида инвестициявий шартнома ва давлат хусусий шериклик асосида юридик ва жисмоний шахсларга ижарага олиш ҳуқуқини кимошди савдолари орқали берилиши учун лойиҳалаштирилган ер майдонлари тақдим қилинган. Ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш фақат Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ваколатига киради.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати