DataLife Engine / 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов кенг жамоатчилик вакиллари билан Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи  уруш қатнашчиси Жаббор бобо Қаландаров  хонадонида  бўлиб,  Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган  ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан  давлатимиз  раҳбарининг  табригини ўқиб эшиттирди, 12 миллион сўм пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда  топширди.



Вилоят ҳокими Жаббор бобо билан  самимий мулоқотда унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади. Ҳарбий оркестр томонидан уруш йиллари куй-қўшиқлари ижро этилди, ўқувчи ёшлар томонидан  ғалабани, уруш қаҳрамонларини мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.




Хоразм вилояти  ҳокимлиги матбуот  хизмати
7-05-2021, 14:51
Вернуться назад