DataLife Engine / УРУШ ҚАТНАШЧИСИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

УРУШ ҚАТНАШЧИСИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Бекчон ота Матназаров 1922 йил 1 апрелида туғилган. Иккинчи жаҳон урушининг шиддатли жанглари қатнашган Бакчон ота Матназаров Ҳазорасп тумани Карвак қишлоғидаги “Шовот маҳалласида яшайди. Урушдан қайтгач чорвачилик, боғдорчилик фермер хўжаликларида ишлаган.

Бугун Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Комилжон Собиров, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва мудофаа ишлари туман бўлими, сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Шовот” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бекчон Матназаров хонадонида бўлиб, отахонга давлатимиз раҳбарининг табрикномаси, 12 миллион сўм пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширилди. Шунингдек, туман ҳокимлигининг совғаси ҳам Бекчон Матназаровга туҳфа этилди. 



Б.Матназаров суҳбат чоғида уруш туфайли кўплаб оилаларнинг фарзандлари нобуд бўлиб, бедарак йўқолгани, канчадан-канча фарзандлар отасиз колгани. Иккинчи жаҳон уруши кўплаб қалбларда чуқур жароҳат қолдирганини ва бугунги  тинч ва осуда кунларимизга шукроналар қилиб яшашимиз кераклигини  айтиб ўтди. Бугун Мустақилмиз, эркинмиз, ўзимизнинг байроғимиз, гербимиз, тилимиз, конституциямиз бор. Бу биз учун бахт. Илоҳим Президентнинг боши омон бўлсин. Мустақиллигимиз абадий ҳукм сурсин. Барчангизга яқинлашиб келаётган Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муборак бўлсин, дея дуога қўл очди 99 ёшли Бекчон ота Матназаров.
Дарҳақиқат, бугун тинчлигимиз учун жасорат кўрсатган   Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳурмат ва эъзозда.  Байрам муносабати билан уларнинг ҳар бирининг хонадонида бўлиб, эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
6-05-2021, 19:31
Вернуться назад