Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тажиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига мурожаат йўллаган фуқаролар билан учрашди.
Учрашувда уй-жой, иш ўрнига қайта тиклаш, мактабгача таълим ташкилотини ишга тушириш, ер ажратиш ва бошқа масалалар бўйича 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Сенатор ҳар бир фуқаро билан тегишли ташкилот ходимлари иштирокида алоҳида суҳбатлашиб, кўтарилган масалаларни белгиланган тартибда ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилиб, муаммолар жойида ҳал қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати