

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилояти ҳамда Урганч туман бўлимлари ташаббуси билан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида туманда истиқомат қилаётган ана шундай бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди. Фронт орти меҳнат фахрийларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан байрам совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати