DataLife Engine / ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБ «ОБОД МАКТАБ» ЭКОЛОГИК ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ҚАТОРИДА

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБ «ОБОД МАКТАБ» ЭКОЛОГИК ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ҚАТОРИДА

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан «Обод мактаб» экологик онлайн кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Мазкур танловда таълим муассасалар томонидан юборилган 400 га яқин видеороликлардан танлов низоми талабларига мос бўлган энг яхши 42 та ижодий ишлар саралаб олинди.

Жамоатчилик томонидан ғолибларни аниқлаш учун сараланган видеороликлар вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий танловлар саҳифасида эълон қилинди. Овоз бериш жараёнларининг якуний натижаларига кўра, энг кўп овоз тўплаган таълим муассасалари «Обод мактаб» танлови ғолиби деб топилди.

Мазкур танловда Хоразм вилоятидан 3 та мактаб иштирок этди.  “Обод мактаб-2021» кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари рўйхатида  Хоразм вилояти Янгибозор тумани 10-ДИМИ ҳам бор.

Мактаб жамоасини ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз.

5-05-2021, 12:31
Вернуться назад