DataLife Engine / Эълон

Эълон


7 май куни соат 10:00да “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси ташаббуси билан Урганч шаҳрида 2021 йил Давлат дастурининг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади.

Унда Давлат дастурининг 61, 80, 82 ҳамда 88-бандлари ижроси бўйича Урганч шаҳар ҳокимлиги, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, банклар ва бошқа идораларнинг масъул раҳбарлари иштирокида бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар юзасидан ахборот бериши кутилмоқда.

Ўтказиш жойи: Урганч шаҳар ҳокимлигининг мажлислар зали.
Эслатма: Давлат дастурининг ижросини жамоатчилик иштирокида мониторинг қилиш мақсадида 
jamoatchilik.uz (http://jamoatchilik.uz/monitoring) платформаси ишга туширилган.
5-05-2021, 12:15
Вернуться назад