DataLife Engine / “Халқпарвар “ комиссиясининг вазифаси нимадан иборат?

“Халқпарвар “ комиссиясининг вазифаси нимадан иборат?


Инсон ва унинг манфаатлари устувор саналган мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат замирида аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, айниқса, кам таъминланган ва ўзгалар кўмагига муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишдек олижаноб мақсадлар мужассам. Мамлакатимизда фуқароларнинг уй-жой таъминотини яхшилаш борасида рўёбга чиқарилаётган дастурлар ҳам ана шу эзгу мақсадга йўналтирилган. Зеро,инсон оиласи билан тинч-тотув яшаш учун ўз уйига эга бўлсагина кўнгли хотиржам тортиб, ҳаётдан рози бўлади, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан қарайди.



Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилиб, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида “Халқпарвар” комиссияси фаолияти ташкил этилмоқда. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши котибиятида ўтказилган йиғилишда бу борада амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.


Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б. Тажиев уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишда “Халқпарвар” комиссиясининг роли ҳақида тўхталди. Йиғилишда, шунингдек шаҳар ва туманлар бюджетлари маблағларининг тегишли қисмини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш бўйича ҳам назоратни ташкил қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
4-05-2021, 19:30
Вернуться назад