DataLife Engine / Азиз журналист ва блогерлар!

Азиз журналист ва блогерлар!


Эркин ва мустақил матбуот — давлат идораларининг шаффофлигини ҳамда ҳисобдорлигини, фуқароларнинг ахборот олиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳуқуқини таъминлайди. Ахборотнинг очиқлиги, ишончлилиги ва холислиги айниқса, COVID-19 пандемияси даврида долзарбдир.

Азиз журналист ва блогерлар! “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати меҳнатингизни қадрлайди ва ҳурмат қилади. Сизлар — бизнинг асосий ҳамкоримизсизлар. Танлаган касбингизда профессионаллигингиз, журналистика принципларига содиқлигингиз учун миннатдорлик билдирамиз!

Сизларни 3 май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклаймиз! Ўзгача ғоялар ва янги ижодий лойиҳаларни бошлашингизда куч-ғайрат тилаймиз! Касбий бурчингизни бажариш йўлида имкониятлар кўпроқ ва тўсиқлар камроқ бўлсин!
3-05-2021, 15:10
Вернуться назад