Саховатли инсонлар бор бўлсин!
Муборак Рамазон ойида юртдошларимиз томонидан кўплаб хайр саховат ишлари амалга оширилиб, ногиронлар, якка ёлғиз қариялар ва ота-онасиз қолган болалар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Хонқалик компьютер дастурчилари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Хоразм вилоят филиалида даволанаётган 7 нафар беморга 1000 АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатдилар. Савобталаб йигитлар ўзларининг саховатларини кўз-кўз қилишни истамай, исм шарифларини ҳам очиқлашмади.Ахир халқимизда ўнг қўлинг берган эҳсонни чап қўлинг билмасин, деган нақл бор!
Шифохона маъмурияти ва беморларнинг яқинлари ушбу мурувватли инсонларга ўз миннатдорчиликларини билдирадилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
3-05-2021, 14:51
Вернуться назад