DataLife Engine / ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ДИЛШОДБЕК РЎЗМЕТОВ БИЛАН УЧРАШДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ДИЛШОДБЕК РЎЗМЕТОВ БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов спортнинг бокс тури бўйича 81кг вазн тоифасида Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги XXXII олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган хоразмлик чарм қўлқоп устаси Дилшодбек Рўзметов билан учрашди.
Учрашувда вилоят ҳокими  юртимиз шаъни ва обрўсини дунё миқёсида муносиб ҳимоя қилаётган спортчимизни рингда эришган ғалабалари билан самимий табриклади. Шароити  ва келажакдаги режалари хусусида суҳбатлашиб, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканини таъкидлади. Токиода ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларида юртимиз байроғини баланд кўтаришига ишонч билдирди.
Дилшодбек Рўзметов 2019 йилнинг 7-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, Президентимиз Фармонига биноан  “Келажак бунёдкори” медали, шунингдек пул мукофоти, “Gentra” автомобили ва вилоят ҳокими томонидан “Спарк” автомашинаси билан мукофотланган.

Спортчимизга яқинда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасида  омад ва зафарлар тилаб қоламиз.  

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
1-05-2021, 19:12
Вернуться назад