#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
Хоразм вилояти Ёшлар марказида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергеновнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Учрашувда шаҳар ва туманлардан келган ёшлар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.
Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга бизнес ғояларини амалга ошириш бўйича йўналиш ва тавсиялар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати