DataLife Engine / Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг йигирма олтинчи сессиясида

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг йигирма олтинчи сессиясида

        

        Бугун  халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг  навбатдаги йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти  Кенгаши раиси Ф.Эрманов бошқариб борди.



Сессия кун тартибига Хоразм вилояти сектор раҳбарларининг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари, "Обод қишлоқ","Обод маҳалла" давлат дастурлари ҳамда  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”  асосида 1-чоракда  амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари , “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”  Давлат дастурининг вилоятдаги ижроси, вилоятдаги олий ўқув юртларининг 2020 йилдаги фаолияти якунлари ва 2021 йилдаги устувор вазифалар тўғрисидаги масалалар киритилди. 




Шунингдек, депутатлар  Қўшкўпир туманида янги кичик саноат  зонасини ташкил қилиш  ва коммуникация тармоқлари билан таъминлаш, вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1 январь ҳолатига  эркин қолдиқ ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.



Кун тартибидаги масалалар юзасидан тўртта сектор ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари,  олий ўқув юртлари ректорларининг ҳисоботлари  эшитилди. Депутатлар томонидан  билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни  инобатга олган ҳолда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

28-04-2021, 12:04
Вернуться назад