DataLife Engine / ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларида инновацион ижтимоий ҳамкорлик” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ



Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

1.  Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятларини юксалтириш, уларнинг инновацион фикрлашини, кашфиётчилик, рационализаторлик ғоялар ва “нау-хау”ларни ишлаб чиқишга йўналтириш;

2.  Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга кўмаклашиш, она Ватанга муҳаббат, бузғунчи ғояларга қарши иммунитетларни янада кучайтириш;

3.  Ёшларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

4.  Ёшларнинг кенг кўламли ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга, уларнинг ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

5.  Ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳоли кенг қатламлари ўртасида тарғиб этиш;

6.  Ўсмирлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларини амалга оширишда замонавий инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш.
 

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

 1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

 2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/jamoatfondi  телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

 3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

 4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

 5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси; 

 6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

 Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача. 
 Ҳужжатлар 2021 йил 25 апрелидан 25 майигача қабул қилинади.
 Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
  

  Маълумот учун тел: 62 223 00 39
27-04-2021, 13:04
Вернуться назад