Вилоят ҳокими Ф. Эрманов Боғот туманидаги «Қумбодоқ» маҳалласига келиб, «Кўнабирлашув», «Маънавият» «Соҳибкор», «Ўзгариш», «Қумбодоқ» маҳаллаларида «маҳаллабай» тизимида фаолият юритаётган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди.
Ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, тадбиркорлик лойиҳалари, ажратилаётган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши билан танишиб, мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича масъул раҳбарларнинг ахборотини тинглади ва қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати