DataLife Engine / Мардлик, бурч ва садоқат

Мардлик, бурч ва садоқат


      Бу йил  98  баҳорни қаршиладим. Умрим давомида кўп яхши - ёмон кунларни, қувончу ташвишларни кўрдим. Ёшлигимда минглаб тенгдошларим қатори Иккинчи жаҳон урушида қатнашдим. Қанчадан-қанча сафдошларим жанг майдонларида қолиб кетишди. Ёш йигитларнинг умри бевақт хазон бўлди, аёллар бева, болалар етим қолди. Ўша машъум даврларни эслаш жуда оғир. Уруш йилларининг азоби, очарчилик даҳшатини биз кўрдик, авлодларимиз тақдирида минбаъд бундай қора кунлар такрорланмасин. 

      Чорак асрга яқин ички ишлар тизимида хизмат қилдим, сўнг Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотида ишладим. Бугун нафақада оилам, яқинларим ардоғида умргузаронлик қиляпман. 
 

      Яратганга беадад шукрлар бўлсинки,  ватанимизнинг озодлигини, ободлигини кўриш кўплар қатори менга ҳам насиб қилди. Бугун юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ҳар жабҳадаги янгиланишларни кўриб кўнглим тоғдек кўтарилади. Айниқса биз, уруш фахрийларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибордан жуда мамнунмиз. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига  12 миллион сўмдан пул мукофоти топширилиши ана шундай рағбатнинг яна бир ифодасидир. Ниятим юртимиз тинч,осмонимиз мусаффо, турмушимиз фаровон бўлсин!

Собир Қурбонов,  
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси

24-04-2021, 17:43
Вернуться назад