DataLife Engine / Рамазон ойида эҳтиёжманд оилага 5 хонали уй ҳадя қилинди

Рамазон ойида эҳтиёжманд оилага 5 хонали уй ҳадя қилинди

Муборак Рамазон ойида  вилоятимиз имом-хатиблари ҳомийларни жалб этган ҳолда Урганч шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилага 5 хонали уй ҳадя қилдилар.


Янги хонадон эгаси кўриш қобилиятидаги нуқсони боис   кўп йиллардан буён онаси ва фарзандлари билан ижарада яшаб келаётган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилоятидаги вакили Хайрулла  Абдуллаев  хонадон соҳибига янги уйнинг калитини топширди ва саховатпеша юртдошларимиз кўмагида бундай хайрли амаллар яна давом этишига умид билдирди. Зеро, Қуръони каримда марҳамат қилинганидек, яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.
  
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23-04-2021, 16:26
Вернуться назад